Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Қозоғистон ФИФАнинг тарихий мусобақасида Ўзбекистондан ортда қолди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Минтақада ўзбек футболи энг кучли экани яна бир карра исботланди

Қозоғистон U-15 ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор ўтказилган 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва ФИФА фестивалида 85-ўринни эгаллади. Мусобақа Боку (Озарбайжон) шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Турнирнинг сўнгги учрашувида қозоғистонлик ёш футболчилар Мозамбик терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Якуний натижаларга кўра, Қозоғистон Марказий Осиё вакиллари орасида учинчи бўлди. Ушбу минтақада энг яхши кўрсаткични Ўзбекистон қайд этди — 42-ўрин. Қирғизистон 52-поғонадан жой олди. Тожикистон 97-ўринни, Туркманистон эса 121-ўринни эгаллади.

Гуруҳ босқичидаги Қозоғистон – Ўзбекистон баҳсини алоҳида таъкидлаш мумкин. Қўшнилар ўртасидаги беллашувда қозоғистонликлар 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистон таркибида 28-дақиқада Жавоҳирбек Эркинов, 34-дақиқада эса Роман Айзаттулов гол урди.

Биринчи марта ташкил этилган FIFA U-15 World Cup & Festival мусобақасига 189 та миллий ассоциация вакиллари қатнашди. Турнир 24–30 октябрь кунлари ўтказилди. Ўйинлар 8×8 тартибида ўтказилиб, ҳар бир баҳс икки қисмдан иборат бўлди, ҳар бир тайм 20 дақиқадан ташкил этилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ