Қозоғистон бокс терма жамоаси бош мураббийи Мирзагали Айтжанов "Странжа"да ўзбекларга қарши муваффақиятсизлик ва Конкабаевнинг рингга чиқмаганига изоҳ берди

  • 24 февраль, 2023, 18:24
  • 0
  • Бокс
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича "кичик жаҳон чемпионати" деган ном олган "Странжа" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада қўшни Қозоғистон вакиллари яхши натижа қайд эта олмаяпти. Терма жамоа бош мураббийи Мирзагали Айтжанов ушбу муваффақиятсизлик ва Конкабаев нима учун Жалолов билан рингга чиқмаганига изоҳ берди. 
 
"Фақатгина Камшибек Конкабаев ва Нурканат Райис турнирга биринчи рақамли боксчилар сифтида борди. Қолган таркибнинг аксари ёшлардан иборат. Катталар ўртасидаги мусобақада уларнинг иштирок этиши яхши тажриба бўлади. Конкабаевнинг қўлида жароҳат бор эди. Ўзингиз яхши биласиз, энг кучли боксчига қарши жангда жароҳат катта рўл ўйнайди. Шунинг учун биз унинг соғлиги борасида таваккал қилмасликка қарор қилдик. Ўйлайманки, Камшибек бошқа турнирларда ўзининг кучини исботлашига ҳали имкони бўлади. 
 
Кечаги жанглар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда халқаро тажрибага эга бўлмаган ёш боксчилар беллашди. Ҳозир уларни танқид қилишга сабаб кўрмаяпман. Улар учун энг муҳими катталар ўртасидаги мусобақада тажриба йиғиш. Олдинда бизни куда кўп ишлар кутиб турибди. Менинг фикримча Темирҳан Тезек (67 кг) яхши жанг ўтказди. У мағлуб бўлди деб айта олмайман. Албатта у ҳали яна қўшади. Ишонаманки, кейинги турнирларда муҳлисларимизни ҳурсанд қилиш учун барчасини қиламиз", - деди мураббий Sports.kz сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!