Қозоғистон чемпионати. "Ҳумо" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
Javokhir Azimov
Ажойиб ғалаба!
Қозоғистон чемпионати навбатдаги туридан ўрин олган учрашувни "Ҳумо" хоккей клуби меҳмонда ўтказди.
"Қанотлилар"га бу сафар "Актобе" жамоаси рақиблик қилди. Беллашув вакилларимизнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Тошкентликлар таркибида Кириллов, Кравченко, Рехтин ва Журавлёв томонидан киритилган шайбаларга қозоғистонликлар сафида Акишин бир маротаба жавоб қайтарди.

Изоҳлар (0)