Қозоғистон клуби "Челси" собиқ юлдузини ўз сафига қўшиб олди
Қозоғистоннинг "Қайсар" клуби матбуот хизмати телеграм-каналида 35 ёшли қанот ҳужумчиси Виктор Мозес билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
"Виктор Мозес катта тажрибага эга футболчи бўлиб, Европанинг бир қатор грандлари шарафини ҳимоя қилган. Унинг "Қайсар"га ўтиши жамоанинг келгуси мавсумдаги мақсадларини яққол тасдиқлайди.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Викторнинг тажрибаси ва маҳорати жамоанинг ривожланиши ва ёш футболчиларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисобламоқда", - дейилади клуб баёнотида.
Нигериялик футболчи 2020-2024 йилларда Москванинг "Спартак" клубида ўйнаган. Мозес 2012 йилдан 2021 йилгача Лондоннинг "Челси" клуби футболчиси бўлган.




Фикрлар