
Қозоғистон кубоги. Умаров гол урган ўйинда "Ордабаси" ғалаба қозонди
Абдихолиқов ва Умаров жамоаси Қозоғистон кубоги доирасида "Мактаарал" клубига қарши сафарда майдонга чиқди ва йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйинда Абдихолиқов 59-дақиқада алмаштирилди, захирадан тушган Умаров жамоасининг иккинчи голида пенальти ишлади ва учрашувнинг 90-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Ордабаси" ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Мактаарал 1:4 Ордабасы
Фикрлар