"Қозоғистон Республикаси Кубоги-2025" халқаро турнири давом этмоқда

CHERY AUTO

Жорий йилнинг, 2–12 декабрь кунлари Олмаота шаҳрида шахмат бўйича “Қозоғистон Республикаси Кубоги-2025” халқаро мусобақаси ўтказилмоқда. 

Tecno

Турнирда 8 та мамлакатдан 24 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Мусобақа эркаклар ва аёллар йўналишида икки гуруҳда ташкил этилган бўлиб, ҳар бир гуруҳда 12 нафардан иштирокчи қатнашмоқда.

Аёллар гуруҳида Ўзбекистон шарафини аёллар халқаро гроссмейстери ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова (рейтинги 2403) ҳимоя қилмоқда.

7-турнинг якунларига кўра, Афруза Ҳамдамова 4,5 очко билан 4-ўринда бормоқда. Ўзбекистонлик шахматчи Султонбек Зейнеп ва Холявко Марияни мағлуб этган.

Шунингдек, Афруза Ҳамдамова Мкртчян Мариам (Арманистон), Каирбекова Амина (Қозоғистон), Нургалиева Зарина (Қозоғистон), Бивол Алина (ФИДЕ) ва Мунгунтуул Батхуайг (Монголия) билан дуранг натижа қайд этди.

Аёллар гуруҳи бўйича 7-турдан кейинги ҳолат:

1. Мкртчян Мариам — 5 очко
2. Мунгунтуул Батхуайг — 5 очко
3. Бивол Алина — 4,5 очко
4. Ҳамдамова Афруза — 4,5 очко
5. Каирбекова Амина — 4 очко
6. Курмангалиева Лия — 4 очко
7. Серикбай Ассел — 3,5 очко
8. Нургалиева Зарина — 3 очко
9. Люцингер Ирен — 3 очко
10. Султонбек Зейнеп — 2 очко
11. Калдарова Аяулим — 2 очко
12. Холявко Мария — 1,5 очко

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!