Қозоғистон суперкубоги. Легионерларимиз асосийда тушган баҳсда "Ордабаси" деярли 700 миллион сўмдан қуруқ қолди

Қозоғистон суперкубоги доирасида "Ордабаси" клуби "Тобол"га қарши саф тортди. Ўйин асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди. Пенальтилар сериясида эса "Тобол" 4:5 ҳисобида зафар қучди.

"Ордабаси" сафида ҳаракат қиладиган легионерларимиз Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев беллашувни асосий таркибда бошлади. Кейинчалик, уларнинг иккаласи ҳам захирага олинди. 

Шу тариқа, суперкубок соҳиби "Тобол" жамоаси 25 миллион тенге (692 миллион сўм) мукофот пулини қўлга киритди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!