Қозоғистон U17 терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Жорий йилнинг 8-11 июнь кунлари Қозоғистон U17 терма жамоаси Ўзбекистон U17 терма жамоасига қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизматига таяниб Sports.kz хабар бермоқда.
Манбага кўра, қўшни мамлакат терма жамоалари ўртасидаги ҳар иккала баҳс Тошкентда ўтказилади. Қозоғистон U17 терма жамоаси пойтахтимизга 7 июнь куни етиб келади.
Қозоғистон U17 бош мураббийи Бауиржан Сагиндик ушбу ўртоқлик баҳсларига қуйидаги футболчиларни жалб қилган:
Дарвозабонлар: Махмуджан Сунгатуллин («Жас Киран»), Мадияр Толеубек («Аксу»), Тамерлан Жанабергенов («Астана»);
Ҳимоячилар: Руслан Валихан, Алихан Жексенбек (иккаласи — «Астана»), Райимбек Кенесбеков, Акежан Каликулов (иккаласи — «Қайрат»), Хасен Артурули, Маргулан Амантурлин (иккаласи — «Актобе»), Артур Алгинов («ТСВ Мербуш», Германия), Чингиз Калиев («Сан Хосе», Испания);
Ярим ҳимоячилар: Алиден Мусаипов, Евгений Петрик, Абилай Толеухан, Дастан Сатпаев, Даулет Орынбасар, Торе Исмагулов (барчаси — «Қайрат»), Даниал Назаров («Астана»), Ернар Тойгази («Аксу»);
Ҳужумчилар: Ербол Курманахан («Жетису»), Бикжан Жанаев («Актобе»), Максат Абраев, Ален Пак (иккаласи — «Астана»), Исмаил Бекболат, Артур Трубин (иккаласи — «Қайрат»).
Фикрлар