Қозоғистон УЕФА Миллатлар лигасидаги иштироки учун қанча пул олади?

Қозоғистон терма жамоаси 2026/27 йилги мавсумда Миллатлар лигасида иштирок этгани учун қанча пул ишлаб топиши маълум бўлди.

Унга кўра, қўшниларимиз УЕФАдан 1,125 миллион евро (681,7 миллион тенге) олиши кафолатланади. Қозоғистон терма жамоаси гуруҳ ғолиби бўлса, худди шунча маблағ ишлаб олиши мумкин.

Маълумот учун, Талгат Байсуфинов шогирдлари "C" гуруҳидан жой олган. Улар Словакия, Фарер ороллари ва Молдова терма жамоаси билан рақобатлашди.

Миллатлар лигасининг янги мавсумида 54 та миллий федерация иштирок этади, улар рейтинг асосида тўртта дивизионга бўлинган - "А", "Б, "C", "Д" гуруҳлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!