Қозоғистонда жаҳон чемпионати ўтказиладими? ФИФА президенти жавоб берди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Қозоғистонга ташрифи чоғида мамлакатда жаҳон чемпионати учрашувларини ўтказиш масаласи бўйича берилган саволга ҳам жавоб берди.

“Жаҳон чемпионатини Қозоғистонда ўтказиш ғоясини ижобий баҳолайман, балки бу ҳозирча ёшлар ўртасида бўлар. Менимча, бу бўлиши мумкин, лекин бунинг учун ишлаш керак. Биз жаҳон чемпионатини мана шу вақтда шу ерда ўтказамиз, деб аниқ айта олмаймиз: бунинг учун бизда ва мамлакатда маълум стратегия бўлиши керак, режа керак. Қозоғистон ва қўшни давлатларда бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиб берсак, буни амалга оширса бўлади”, - деди Инфантино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!