Қозоғистондаги халқаро турнирда ғолиб бўлган андижонлик ёш футболчилар тантанали кутиб олинди (ФОТО)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi
Аввал хабар берганимиздек қўшни Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида 2005 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида “NAVRUZ CUP-2019” халқаро мусобақасида  Шоҳруҳ Ишанов ва Лочинбек Гулданов бошчилигидаги Андижон вилояти болалар футбол академияси тарбияланувчиларидан иборат "Андижон АФА "SGS" ShirinGaz" жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланган эди. 
 
Бугун ғолиб футболчилар ва мураббийлар Андижонда тантанали кутиб олинди. Тадбирда вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бегзодбек Каримов иштирок этди ва ёш иқтидор эгаларини ғалаба билан табриклади. Сўнгра чемпионларга эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш керакки, мусобақа давомида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассисларда катта таассурот қолдирган Андижон футбол академияси тарбияланувчилари Азизбек Усмонов "Энг яхши ҳужумчи", Асилбек Тожидинов эса "Энг яхши дарвозабон" сифатида эътироф этилди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!