Қозоқ журналистлари Аршавинни энг зўр деб топишди
Ads

Олма Отанинг “Қайрат” клуби ярим ҳимоячиси Андрей Аршавин ProSports нашри ўтказган журналистлар ўртасидаги сўровномада Қозоғистон чемпионатининг ўтган 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш керакки, россиялик футболчи якунланган мавсумда “Қайрат” билан бирга мамлакат чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритган. Аршавин мавсум давомида жами 37та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришган.

Бундан ташқари 35 ёшли футболчи мураббийлар томонидан ўтказилган сўровномада 2-ўринни қўлга киритган.

Аввалроқ эса унинг “Тараз” клубига урган голи “Қайрат”нинг мавсумдаги энг чиройли голи деб топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Минбар

Барча блоглар