ҚПЛ. Жепаровнинг жамоаси сўнгги ўриндаги клуб билан дуранг ўйнади

Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган "Жетису" жамоаси ўз майдонида мусобақа аутсайдери - "Шахтёр"ни қабул қилди.

Толдирқўрғонда кечган беллашувда кучлар тенг  келди - 1:1. Жепаров учрашувни бошланғич таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Мазкур натижадан сўнг "Жетису" жамғарган очколар сони 38 тага етди жамоа турнир жадвалида 4-ўринда боришмоқда.

ҚПЛ. 29-тур

"Жетису" - "Шахтёр" 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!