Қувайтдаги халқаро турнирда дастлабки медаль нақд! 5 нафар боксчимиз эса финалга чиқди
Javokhir Azimov
Лазизбек Фаттоев делегациямиз ҳисобига илк медални ёздириб қўйди.
Қувайтда бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида халқаро турнир ўзининг энг қизғин палласига кириб бўлди.
Кеча ярим финал жанглари ўтказилди. Унда рингга кўтарилган 6 вакилимиздан бештаси ўз юришини давом эттирадиган бўлди. 63 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этадиган Лазизбек Фаттоев делегациямиз ҳисобига илк медални ёздириб қўйди.
-51 кг: Абдумажид Маннопов - Мунтадер Насир (Ироқ) (ғалаба)
-57 кг: Абдумалик Халаков - Цо Сингю (Гонконг) (ғалаба)
-63 кг: Лазизбек Фаттоев - Кунатип Пинднуч (Таиланд) (мағлубият)
-71 кг: Жавлонбек Йўлдошев - Хамза Барбари (Марокаш) (ғалаба)
-80 кг: Дилшодбек Рўзметов - Сейидшахин Мусави (Эрон) (ғалаба)
-92 кг: Диёрбек Ўралов - Туфан Шарифи (Эрон) (ғалаба).


Изоҳлар (0)