Қувватов, Тўраев, Эргашев! "Нефтчи"да нега дарвозабонлар кўпайиб кетди?

SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини кетма-кет дарвозабонлар билан контракт қилганини сабабини маълум қилди:  

"Нефтчи" дарвозабонлари масаласи очилгач, вазиятга ойдинлик киритиб кетаман.

Владимир Назаров 29 ноябрь куни "Нефтчи"да қолишини айтдиб, мураббийларни ишонтирган. 1 декабрь куни "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг Тошкентга (уйга) кетиб, ортга қайтмаслигини, у билан "Пахтакор" қизиқиб қолганини маълум қилган.

Дарвоза чизиғини камида 2-3 мавсум қўриқлаши тахмин қилинган асосий посбон кутилмаганда бошқа жамоага ўтишини маълум қилгач, "Нефтчи" тезда савияли киперлар билан музокараларга киришган. Кутилмаган воқеа "йўлбарслар" режаларини( "Нефтчи" (1)Назаров (2)Тўраев билан келаси мавсумни ўтказмоқчи эди.) ўзгартириб юборган. Натижада жамоа таваккал қилмай иккита яхши даражадаги дарвозабон билан контракт имзолаган.

Энг қизиғи шундаки, Назаровни жамоага чақирган Денис Иванков у келгунига қадар жамоадан кетди ва айни дамда Европада. Назаров эса, анча чигал вазиятга тушиб қолди. "Пахтакор" Фарғонага кетган Қувватовни ўрнини айнан у билан тўлдириши  мумкин, аммо ҳозирча   "шерлар" Назаровга контракт таклиф этмади.

Владимир билан "Локомотив" ҳам контракт имзолаш истагида. "Нефтчи" эса, Назаровнинг ваъдасига ишонгани учун шошилинч қарорлар қабул қилишга мажбур бўлди. Қисқаси, шунақа гаплар."

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир ҳафтада "Нефтчи" Санжар Қувватов ва Ботирали Эргашев билан контракт имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!