Рабьо АПЛ топ-6 клубларидан бирига ўтиши мумкин

"Ювентус" хабвеки Адриен Рабьо "Тоттенхэм" клубига ўтиши мумкин. 24 ёшли француз турин клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётганлиги сабаб қишда бошқа клубда ўз омадини синаб кўрмоқчи.

Маурисио Почеттино бошчилигидаги "шпорлар" эса Рабьо ҳизматларига эхтиёж сезмоқда.

Жорий мавсумда Рабьо "кекса синьора" сафида 4 ўйина майдонга тушган ва бир сариқ карточка билан жазоланган.