Рабьо учун курашга яна бир гранд клуб қўшилди

"Атлетико" клуби ПСЖ хавбеки Адриан Рабьо учун навбатдаги даъвогарга айланди.  AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” бу борада "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" каби жамоалар билан рақобатлашишга тайёр.

"Атлетико" раҳбарияти 24 ёшли француз футболчисини мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши ва "Манчестер Сити"га ўтиши айтилаётган Родри Эрнандесга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рабьонинг парижликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида бори қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!