RAF: Арман Царукян ва Жоржио Пуллас ўртасидаги реванш Hype лигасида ўтказилмайди

  • 04.03.2026 12:19
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Real American Freestyle (RAF) промоушени муассислари Чад Бронстеин ва Иззи Мартинес грэпплинг бўйича Арман Царукян ҳамда Жоржио Пуллас ўртасидаги реванш Hype лигасида ўтказилмаслигини маълум қилди.

"RAF 06 - бу йил яккакураш спортидаги энг ёрқин лаҳзалардан бирини тақдим этди. Энди ҳамма реваншни хоҳлаяпти. Бироқ баъзи нарсалар ўзи бошланган жойда қолиши керак. Бу эса — RAF аренаси", — деди Бронстеин.

"Биринчи жангда кўрган кескинликни инобатга олсак, Арман ва Жоржио ўртасидаги реванш муқаррар эди. Уларнинг ҳали тугалланмаган ишлари бор ва уларга нуқта қўйиш учун Real American Freestyle гиламидан яхшироқ жой йўқ", — деди Мартинес.

Эслатиб ўтамиз, Царукян ва Пуллас ўртасидаги биринчи баҳс ўзаро жанжал туфайли бекор қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!