Рафаэль Бенитес фаолиятини қаерда давом эттирмоқчилигини айтди
Испаниялик машҳур мутахассис Рафаэль Бенитес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи.
"Менинг мақсадим Англия премьер-лигаси. Менга АПЛ ёқади ва оилам ҳам Англияда яшайди. Аммо мен совринлар учун курашмоқчиман, шунинг учун менга аниқ лойиҳа керак. Шу боис, ўзимга мос вариантни излаяпман. Бир ёки икки ой кутаман ва шундан сўнг қарор қиламан ", - деди Бенитес Daily Mail нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли Бенитес сўнгги иш жойи Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби бўлган эди. У Англияда "Ливерпуль", "Челси" ва "Ньюкасл" клубларини бошқарган.
Фикрлар