Рафаэль Бенитес Франция клубини бошқариши мумкин

Яқинда “Ньюкасл” билан янги шартнома имзолашга рози бўлган испаниялик Рафаэль Бенитес “ҳаккалар”ни тарк этиши мумкин.

E’quipe нашри хабар беришича, Бенитеснинг агенти “Лион” президенти билан музокара ўтказган. Томонлар ушбу мутахассисни Францияга ташрифи борасида ўзаро суҳбатлашган.

Эслатиб ўтамиз, Бенитес “Ньюкасл”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. У жамоани Чемпионшипдан яна АПЛга олиб чиққан эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса жорий мавсум якунига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!