Рафаэль Физиев Ислам Махачев ва Арман Царукян жанги учун ноодатий прогноз берди
Қозоғистонлик UFC жангчиси Рафаэль Физиев россиялик Ислам Махачев (26-1) ва Арман Царукян (22-3) ўртасидаги эҳтимолий реванш ҳақида гапирди .
“Мен ҳар доим айтгардим: бу жангда ҳаммаси Арман фойдасига 60-40 бўлади, деб. Лекин кейинчалик Ислам услубини яхшилади, "стойка" да ҳам қандай курашишни ўрганди. Махачевнинг охирги икки жангини кузатгач, фикрим ўзгарди. Энди мен имкониятларни 50/50 баҳолайман”, - деди Физиев You Tube даги "Submission Radio" каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Царукян ўртасидаги биринчи жанг 2019 йил апрель ойида "UFC Fight Night 149" мусобақасида бўлиб ўтган ва унда Ислам ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонганди.
Фикрлар