Рафаэль Надаль "Ролан Гаррос"да тенгсиз

Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг яккалик баҳсларида ғолиб номи аниқ бўлди.

Унда испаниялик Рафаэль Надаль ва австриялик Доминика Тим ўзаро рақобатлашди. Тўрт сет давом этган ўйинда Надаль рақибини 6:3, 5:7, 6:1, 6:1 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, бош совринни қаторасига учинчи бор қўлга киритган Рафаэль Надаль 2000 рейтинг очкоси ва 2 миллион 300 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!