Рафинья: “Агар "Барса" учун ўйнашга мотивация бўлмаса, демак бу жамоада сенга жой йўқ”

CHERY AUTO

Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" илк мавсумда ёрқин ўйин намойиш этди ва бир йилда учта совринни қўлга киритди.

Tecno

Каталонияликлар вингери Рафиньядан жамоадаги юқори мотивация ҳақида сўралди.

Флик сизни нималар билан “озиқлантиряпти”, мотивацияни шунчалик юқори ушлаб туриш учун?

"Менимча, агар сенда "Барселона" учун ўйнашга мотивация бўлмаса, бу жамоада сенга жой йўқ. Мураббий бизга ушбу футболкада ўзимизни кўрсатиш имконини беряпти ва биз машғулотларда ўз ишимизни сидқидилдан бажаряпмиз. Бу эса ўйинларга тайёргарликда энг муҳим омил", – деди Рафинья "Sport.es" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" янги мавсумдаги илк ўйинини 16 август куни сафарда "Мальорка"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!