Рафинья: "Барселона"да ҳар бир унвон учун курашиш шарт"

  • 14 сентябрь, 2024, 09:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья ёзда нима учун жамоани тарк этмасликка қарор қилганини тушунтирди.

- Ҳозирда мен бу ерда ўзимнинг энг яхши даврларимни ўтказяпман. Мен ҳали ҳам ривожланишим мумкин. Ўйлайманки, жамоанинг ғалабаларига катта ҳисса қўша оламан. Бизнинг жамоамиз жуда кучли. Дастлабки 4 та ўйинда ғалаба қозонсангиз, кейинги ишлар осонлашади! "Барса"да ҳар бир унвон учун курашиш шарт, - деди футболчи.

Маълумот учун, Рафинья Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган "Вальядолид"га қарши баҳсда хет-трик қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!