Рафинья "Эл-класико"гача қайтишни режалаштирмоқда
"Барселона" ҳужумчиси Рафинья Бразилиядан жамоа сафига қайтди, деб хабар бермоқда "Mundo Deportivo".
Манба маълумотига кўра, миллий жамоада олинган жароҳатдан кейин футболчи тикланиш жараёнини клубда давом эттиради. Рафиньянинг мақсади 10 майда Мадриднинг "Реал" клубига қарши баҳсда майдонга қайтиш.
Жорий мавсумда 29 ёшли Рафинья барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 8 та голли узатма муаллифи бўлган.
"Барселона"нинг навбатдаги учрашуви 8 апрель куни "Атлетико Мадрид"га қарши бўлиб ўтади. Биринчи чорак финал баҳси 8 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00'да бошланади.
Фикрлар