Рафинья FIFPRO рамзий жамоасига кира олмагач, 17 та сторис қўйди

CHERY AUTO

Рафинья "Йил жамоаси"га кира олмаганидан сўнг ижтимоий тармоқларда ўз ютуқларини эслатиб ўтди. 

"Барселона" ярим ҳимоячиси 2025 йилги FIFPro'нинг йил рамзий жамоасига киритилмади. Бунгача бразилиялик футбочли "Олтин тўп" учун овоз беришда бешинчи ўринни эгаллаганди. 

Рафинья ўтган мавсумдаги ютуқлари ҳақида ўзининг инстаграм саҳифасида 17 та сторис жойлади. Хусусан, у Ла Лига, Копа Дел Рей ва Испания Суперкубоги фотосуратларини, шунингдек, ўйинлардаги голлари ва энг яхши лаҳзаларни қайта жойлаштирди. Баъзи сторислар кулгили эможилар билан қўйилган. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!