Рафинья ЖЧ финалида Испанияга қарши ўйнашни хоҳламоқда
"Барселона" вингери Рафинья Диас Жаҳон чемпионати-2026 финалида Бразилия ва Испания терма жамоалари тўқнаш келишини исташини айтди.
— Шундай финални хоҳлардингизми?
"Албатта. Испанияга қарши финалда ўйнаш жуда ажойиб бўларди".
— Ҳатто қарши томонда Ламин Ямал бўлса ҳамми?
"Муаммо эмас. Бизда ҳам юқори даражадаги футболчилар етарли. Бу ҳақиқатан ҳам жуда қизиқарли ўйин бўларди", — деди Рафинья.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради. Турнир финали 19 июль кунига белгиланган.

Фикрлар