Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар
Ads

Футболда аёлларнинг ўрни ҳам беқиёс. Машҳур футбол юлдузларининг хотинлари, эрларининг кейинги фаолиятига бевосита таъсир ўтказишган. Биз ана шундай таъсир оқибатида фаолиятини ўзгартириб юборган футболчилар ТОП-5 лигини сизнинг ҳукмингизга тақдим этамиз.

5. Йоханн Кройфф

Кунлардан бирида таниқли футболчининг хотини Даннининг қўлига Bild-Zeitung газетаси тушиб қолади. Унда ёзилишича, ҳар куни кечқурун ЖЧ-1974 турнирининг иштирокчилари учун махсус сув ҳавзасида сув спорти маликалари билан учрашувлар ташкил этилар экан. Бу хабардан дарғазаб бўлган Данни хоним турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, унга нақд 5 соат давомида одоб-аҳлоқ ва вафодорлик масаласи бўйича сабоқ беради. Афсуски, бу ўзига хос машғулот учун вақт жуда нотўғри танланганлиги маълум бўлди. Шўрлик Йоханн финал учрашуви оқшомида шу тариқа яхши ухлай олмайди. Натижада голландлар немислардан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрайдилар. «Бунинг таажубланадиган ери йўқ. 5 соат уйқудан қолган Йохан иккинчи бўлимда умуман ўйнай олмади», - деган эди терма жамоанинг ўша пайтдаги бош мураббийи Жонни Репп.

4. Штефан Эффенберг

«Бавария» раҳбарияти билан олиб борилган музокараларни изоҳлар экан, Эффенберг ўтмиш хотираларини шундай хулоса қилади: «Мен диванда чўзилган ҳолда мирииқиб дам олгандим. Хотиним эса телефон орқали клуб раҳбарияти билан музокара олиб борган». Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, Эффенберг одатдагидек рафиқаси қаршисида эмас, балки жамоадоши Томас Штрунценинг хотини қаршисида ётадиган бўлди…

3. Орландо Родригес

Гондурас терма жамоаси ҳужумчиси ўзининг азалий рақиби ҳисобланган Салвадордан алам олишга астойдил бел боғлаган эди. Бироқ суюкли рафиқаси унга ҳатто машғулотларда иштирок этишни ҳам таъқиқлаб қўяди. Эрининг гапига кирмай қолишидан ташвишланган хоним футболчининг спорт формаларини ёқиб юборади. «Ҳар ҳолда ялонғоч ҳолатда майдонга тушмаса керак», - дея писанда қилади у. Бундан ташқари, Орландонинг автомобилини ҳам гаражга қамаб қўяди. «Менинг хотиним-шунақа, сал телбароқ. Ўз мақсадига эришмасдан қолмайди, Шундай бўлсада, мен уни жуда қаттиқ севаман», - деганди футболчи.

2. Андрей Шевченко

Шевченко рафиқаси Кристен хоним «инглиз тилида сўзлашувчилар орасида бўлиш»ни ҳоҳлагани учунгина «Челси» таклифига рози бўлган. Шу ўринда Жозе Моуриньонинг сўзларига диққат қаратамиз: «Шевченконинг муаммолари ҳақида унинг ўзидан сўраш керак. Уйимда хўжайин - менман! Андрейда эса бундай эмас - агар унинг хотини овозини салгина баландлатса, Шева қўрқувдан каравотнинг тагига кириб кетади».

1. Мишел Платини.

«Сен-Этьен» клубининг таниқли ярим ҳимоячиси «Тоттенхэм» ҳамда «Арсенал» клубларидан олган ажойиб таклифлар асосида порлоқ режалар тузиш билан банд эди. Бироқ рафиқаси туфайли улар саробга айланади. Хотини Мишелни фақат «Ювентус»га ўтиши тўғри йўл эканлигига ишонтиради. «Арсенал»нинг ўша пайтлардаги мураббийи Терри Нейл эса «Туринда биздагидек ажойиб шаройитлар ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Тўғри, у ерда Алп тоғларининг гўзал манзаралари, мазали таомлар ва еврокубокларда мунтазам иштирок этиш имконияти мавжуд», - деганча чапак чалиб қолаверади.

Юсупов Фурқат

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи