Раҳмоналиев жамоасининг "Барса" билан ўйинига Испаниядан муносабат бўлди
Испаниянинг Ohmygoal.es сайти Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун ўтказилган қуръа натижаларига муносабат билдирди.
Қуръа якунларига кўра, Испаниянинг амалдаги чемпиони «Барселона» ўз майдонидан анча узоқда, Озарбайжоннинг «Сабах» клуби меҳмони бўлади.
Нашр таъкидлашича, гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда «Барселона»ни жуда узоқ сафар кутиб турибди.
- Чемпионлар лигасининг умумий босқичидаги охирги ўйинида «Барселона» тўрт минг километрдан ортиқ масофага парвоз қилишига тўғри келади!
Испания чемпионига рақиб сифатида Озарбайжоннинг „Сабах“ жамоаси тушди. У саралаш босқичи орқали мусобақага йўл олди ва географик жиҳатдан жорий мавсумдаги энг шарқий клуб сифатида катта фарқ билан ажралиб турибди.
Барселонадан Озарбайжон пойтахти Бокуга парвоз вақти 5 соат 25 дақиқани ташкил этади, — дея ёзади Ohmygoal.es сайти.
«Сабах» клуби ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасининг асосий босқичига чиқди. Вальдас Дамбраускас шогирдлари саралаш раундларида учта рақибини иккитадан ўйин натижасига кўра мусобақадан чиқариб юборди.
Плей-офф босқичида Исроилнинг Беэр-Шева шаҳридаги «Хапоэль» жамоасини драматик тўқнашувда мағлуб этиб, умумий босқичга йўлланмани қўлга киритди.
Боку клуби учун энг катта воқеа эса, шубҳасиз, ўз майдонида испан гранди «Барселона»га қарши ўйин бўлади.
Таъкидлаш жоизки, «Сабах» жамоасининг муваффақиятларида ўзбекистон легионер Умарали Раҳмоналиевнинг ҳам ҳиссаси катта. 22 ёшли ярим ҳимоячи Чемпионлар лигаси саралаш ва плей-офф босқичларида жами саккизта учрашув ўтказиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Европа матбуотига кўра, иқтидорли ўзбек футболчисини айни пайтда Франция чемпионатининг вице-чемпиони "Ланс" диққат билан кузатиб бормоқда.
Ҳусановга ғалабали ўйиндан кейин неча балл берилди?
Легионеримизнинг "Барса" билан ўйини Чемпионлар лигаси рекорди бўлади
Ақлли ўйнаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар