Легионеримизнинг "Барса" билан ўйини Чемпионлар лигаси рекорди бўлади
Озарбайжоннинг амалдаги чемпиони «Сабах» жамоаси ўз тарихида илк бор Европа қитъасининг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳида иштирок этадиган бўлди.
Қуръа натижалари эълон қилингач, кўплаб футбол мутахассислари «Сабах» жуда оғир гуруҳга тушганини таъкидлашди.
Озарбайжон клубининг рақиблари қуйидагича шаклланди: «Барселона» (ўз майдонида), «Арсенал» (сафарда), Дортмунднинг «Боруссия»си (ўз майдонида), «Манчестер Юнайтед» (сафарда), «Наполи» (ўз майдонида), «Вильярреал» (сафарда), Праганинг «Славия»си (ўз майдонида) ва «Викинг» (сафарда)
Боку клубининг ўзбекистонлик легионери Умарали Раҳмоналиев турнир давомида «Реал» ёки «Барселона» билан ўйнашни орзу қилаётганини айтган эди. Ўзбек футболчиси ниятига етадиган бўлди.
«Барселона» гуруҳ баҳслари доирасида Бокуга келади. Бу учрашув жорий мавсум Чемпионлар Лигасидаги энг узоқ сафар учрашуви сифатида қайд этилди.
2026/2027 йилги мавсумнинг умумий босқичи учун тасдиқланган тақвимга кўра, Каталония клуби бир томонлама сафарда тахминан 4 172 километр масофани босиб ўтади. «Барселона»дан Бокуга парвоз вақти 5 соат 25 дақиқа атрофида бўлиши кутилмоқда. Шу тариқа «Сабах» – «Барселона» учрашуви жорий мавсум турнирида рақиб шаҳарлар орасидаги масофа бўйича рекорд ўрнатади.
Эслатиб ўтамиз, Умарали Раҳмоналиев Боку жамоаси сафида 2025 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Аслида “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланган Умарали 20023 йилда Тошкент клубидан Россиянинг “Рубин” жамоасига эркин агент мақомида бориб қўшилган эди.
“Рубин” асосий таркибга киришга қийналган ўзбек футболчисини “Сабах”га ижарага жўнатди. Кейин бокуликлар иқтидорли ярим ҳимоячини тўлиқ трансфер қилди.
22 ёшли Умарали Раҳмоналиев ўтган мавсумда Озарбайжон чемпионати ва мамлакат кубоги баҳсларида жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Раҳмоналиев “Сабах” жамоаси сафида Озарбайжон чемпиони ва икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди.
Умарали 2026/2027 йилги янги мавсумни анча эрта бошлаб, УЕФА Чемпионлар лигаси саралаш раундлари ва плей-офф босқичларида жами 8 та ўйин ўтказиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Раҳмоналиев жамоасининг "Барса" билан ўйинига Испаниядан муносабат бўлди
Ҳусановга ғалабали ўйиндан кейин неча балл берилди?
Ақлли ўйнаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Хориждан кўп таклиф олган Беҳруз Каримов нега “Лугано”ни танлаганини айтди
Беҳруз Каримов Европадаги фаолиятини катта муваффақият билан бошлади
Шов-шувли трансферлар оқибати: “Сити” чиғириғидан фақат Ҳусанов ўтди!

Фикрлар