Ҳусановга ғалабали ўйиндан кейин неча балл берилди?
«Манчестер Сити» Англия чемпионати — Премьер-лига иккинчи тури доирасида сафарда лондонлик «Кристал Пэлас» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва қаторасига иккинчи ғалабасини нишонлади.
Учрашув 4:1 ҳисоби билан «Сити» фойдасига якунланди. Ҳисоб 17-дақиқада Эрлинг Холанд томонидан очилди. Танаффусдан кейин «Манчестер Сити» устунлиги янада ошди: Райан Шерки 54 ва 59-дақиқаларда иккита супергол уриб, дублга эришди.
56-дақиқада стандарт вазиятдан йўлланган зарба дарвоза тўсинидан қайтди ва дарвозабон Жанлуижи Доннарумма орқасига тегиб, тўп «Сити» дарвозасига кириб кетди — бу эпизод автогол сифатида қайд этилди.
84-дақиқада ўтган мавсум тўпурари Эрлинг Холанд яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, учрашувдаги ҳисобни ўрнатди — 4:1.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдукодир Хусанов ушбу баҳсни «Манчестер Сити» таркибида асосий таркибда, ўнг қанот ҳимоячиси сифатида бошлади ва 89-дақиқада майдонни тарк этди. Статистик платформа Flashscore унинг ўйинини 7,0 баллга лойиқ кўрилди.
Таъкидлаш жоизки, манчестерликларнинг янги мураббийи Энцо Мареска 22 ёшли ўзбек футболчисига алоҳида ишонч билан қарамоқда. Италиялик мутахассис Абдуқодирнинг универсал хусусиятларини инобатга олган ҳолда расмий учрашувларда уни икки позиция ҳимоя маркази ва ўнг қанотида ўйнатиб келяпти. Доим бошланғич таркибда майдонга туширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Энцо Марески бошқарувидаги жамоа аввалги турда «Борнмут»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди ва ўша баҳсда ҳимоя марказида ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов Flashscore экспертлари томонидан 8,2 баллга баҳоланган ва бу жамоадаги энг юқори икки кўрсаткичдан бири бўлганди.
Икки турдан сўнг «шаҳарликлар» олти очко тўплади. Кейинги ўйинни «Манчестер Сити» 5 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да ўз майдонида лига дебютанти «Ковентри Сити»га қарши ўтказади.
Раҳмоналиев жамоасининг "Барса" билан ўйинига Испаниядан муносабат бўлди

Фикрлар