Раҳмоналиевнинг жамоаси легионерни судга берди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ўйнаётган Озарбойжоннинг «Сабах» клуби собиқ футболчиси Жерл Маргаритага қарши Спорт арбитраж суди (CAS)га даъво аризаси киритди.
Бу ҳақда Sportnet.az нашри хабар бермоқда.
Клуб футболчидан шартнома мажбуриятларини бузгани учун 810 минг евро миқдорида товон ундиришни талаб қилмоқда.
Маълумот учун, «Сабах» аввалроқ ушбу масала бўйича ФИФАга мурожаат қилган эди. Бироқ ФИФАнинг Низоларни ҳал этиш палатаси даъвони рад этган. Қарорда таъкидланишича, томонлар ўртасидаги ўзаро ишонч бутунлай йўқолган, меҳнат муносабатлари эса ҳар икки томоннинг хатти-ҳаракатлари сабаб тугатилган.
Шундан сўнг бокуликлар апелляция бериб, ишни CAS кўриб чиқиши учун юборди. Суд мажлиси 2026 йил 27 август кунига белгиланган.
Клуб Маргаритани машғулотлар ва ўйинларни сабабсиз қолдириш, мураббийлар штаби кўрсатмаларини бажармаслик ҳамда қатор интизомий қоидаларни бузишда айбламоқда. Шунингдек, «Сабах» АҚШнинг «Финикс Райзинг» клубини ҳам жавобгарликка тортишни, футболчининг ўзига нисбатан эса спорт санкциялари қўллашни сўрамоқда.
Жерл Маргарита «Сабах» таркибида 2023/2024 йилги мавсумда тўп сурган. Ҳозирда у Кюрасао терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва 2026 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Умарали Раҳмоналиев Боку жамоаси сафида 2025 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Аслида “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланган Умарали 20023 йилда Тошкент клубидан Россиянинг “Рубин” жамоасига эркин агент мақомида бориб қўшилган эди.
“Рубин” асосий таркибга киришга қийналган ўзбек футболчисини “Сабах”га ижарага жўнатди. Кейин бокуликлар иқтидорли ярим ҳимоячини тўлиқ трансфер қилди.
22 ёшли Умарали Раҳмоналиев якунланган мавсумда Озарбайжон чемпионати ва мамлакат кубоги баҳсларида жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Раҳмоналиев “Сабах” жамоаси сафида Озарбайжон чемпиони ва икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди.
Яхши бор, Ҳусанов! “Сити” Абдуқодирни кузатиб қўйди!
Юриш давом этади! Легионеримиз Европа чемпионлар лигасида тўртинчи ғалабасини нишонлади
“Манчестер Сити”: Ҳусанов бу ишни қилганда нега бутун стадион “Хууууус!” деб ҳайқиради?

Фикрлар