Ракитич
Ads

Хабарингиз бор бугун Ла Лиганинг 17-турида "Барселона" ва "Вильярреал" жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Қизиғи "кўк-анор ранглилар" бош мураббийи Луис Энрике учрашув қайдномасига Иван Ракитични киритмади. Marca нашрининг ёзишича жамоадагилар буни "техник муаммоларга" йўйишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи Ла Лиганинг сўнгги икки туридан буюн майдонга тушмаяпти. Кўпчилик буни Ракитичнинг жамоадан кетаётганлигига боғлашмоқда. Унинг хизматларига эса "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, бугунги ўйинда шунингдек Видаль, Матьё ва Силессен каби футболчилар жароҳати сабаб "Барселона"га ёрдам бера олмайди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Аввалроқ каталонияликлар жамоа бошқарувига Маурисио Почеттинони олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.