Ракитич «Олтин тўп» учун учта номзодини айтди
«Барселона» ва Хорватия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Иван Ракитич яқинлашиб келаётган «Олтин тўп» мукофоти тақдирлаш маросими ҳақида фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, бу йилги энг яхши учликка у асосан испаниялик футболчиларни қўшган бўлар эди. Шу билан бирга, Ракитич «Бавария» сафида тўп сурётган Майкл Олисе иқтидорига алоҳида тўхталиб, унинг ўйинида бошқалардан ажратиб турадиган ўзига хос жиҳат борлигини таъкидлади.
«Олисе билан бирга мен учликка Ламин Ямал ва Родри Эрнандесни ҳам киритар эдим», – деди Ракитич Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Лондонда «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Мутахассислар бу йилги асосий даъвогарлар сифатида Килиан Мбаппе, Ламин Ямал, Гарри Кейн ва Родри Эрнандес номларини тилга олмоқда.

Фикрлар