Ракитич: Умид қиламанки, Неймарни “Реал”да кўрмайман
Ads

“Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Неймарнинг ПСЖ сафига кўчиб ўтганидан сўнг, жамоадаги вазият ўзгарганлигини айтиб ўтди.

“Неймарнинг кетиши ва Вальверденинг келиши бир қатор нарсаларни ўзгартириб юборди. Ўйин схемамизнинг ўзгариши жамоада балансни вужудга келтирди ва жамоавий тарзда ҳужум қиладиган ва ҳимояланадиган бўлдик”, – деб айтиб ўтди хорватиялик футболчи.

Бундан ташқари, у Неймарнинг “Реал”га ўриши борасидаги фикрларга ҳам ўз муносабатини билдирди.

“Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин ва бирор нарсани аввалдан айтиб бўлмайди. Бироқ умид қиламанки, уни “Реал”да кўрмайман”, – деб айтиб ўтди Ракитич Mundo Deportivo’га.