Ракитич ёзда
Ads

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич мавсум якунига етгач каталонияликлар сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти келгуси ёз 30 ёшли хорватиялик футболчининг трансфери бўйича таклифларни қабул қилишга тайёр.Унинг жамоадаги ўрнини эса "Аякс" хавбеки Френки де Йонг эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитич Каталониядаги уйини сотувга қўйгани ва фарзандларини француз мактабига бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтиш лозимки, унга ПСЖдан жиддий таклифлар бўлмоқда.