Рамазон Темиров вазнидаги чемпион Шон Стриклэндни танқид қилди
Супер енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Жошуа Ван америкалик Шон Стриклэнднинг промоушен раҳбарияти билан очиқ можароси юзасидан ўз фикрини билдирди.
"Стриклэнд май ойида шартнома имзолади, кейин Хамзат Чимаев билан жанг қилди ва ғалаба қозонди. Энди „Твиттер“да шов-шув кўтариш ўрнига, Дана Уайт билан ёпиқ эшиклар ортида суҳбатлашиб, шартнома шартларини қайта кўриб чиқиши керак эди. Шунда бошлиқ: „Яхши, кел, муҳокама қиламиз. Ҳа, сени тушунаман, сен енгилмас йигитни таслим этдинг“, деб жавоб бериши мумкин эди. Лекин ҳозир бутун вазият мутлақо назоратдан чиқиб кетди.
Агар сен оддий ишда, тўққиздан бешгача ишлаб, омма олдида бошлиқдан маошни оширишни талаб қилсанг, у сенга қараб: „Нима бўляпти ўзи?!“ дейди. Ҳозир Стриклэнд худди шундай ноқулай ҳолатга тушиб қолди", — деди Жошуа Ван "Outta Pocket with RG III" подкастида.

Фикрлар