Рамос 100-голини урди

“Реал” Мадрид клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча “Леганес”га (2:2) қарши ўйинда гол урди.

Эътиборлиси, 34 ёшли футболчи шу тариқа, клуб миқёсида урган голлари сонини 100 тага етказиб олди. У ушбу голларнинг 97 тасини “Қироллик клуби” сафида, қолган 3 тасини эса “Севилья”да киритган.

Рамоснинг 100 та голидан 72 таси Ла Лигада, 7 таси Испания кубогида, 13 таси Чемпионлар лигасида, 2 таси Испания Суперкубогида, 2 таси УЕФА Суперкубогида ва 3 таси Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида киритилган.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, Рамос “Реал” тарихидаги энг яхши тўпурар ҳимоячи ҳисобланади.

Маълумот учун, Серхио Испания терма жамоасида ҳам 21 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!