Рамос "эл-класико"ни жароҳат билан ўтказгани маълум бўлди

“Реал” Мадрид клуби ҳимоячиси Серхио Рамос кеча “Барселона”га (0:0) қарши ўйин аввалида жароҳат олгани маълум бўлди.

33 ёшли испаниялик футболчи “эл-класико”нинг илк дақиқаларида чап тўпиғини қайриб олган. Аммо, жароҳат олганига қарамай ўйинни давом эттирган. Ўйин якунлангач у оқсоқланганча майдонни тарк этган.

Маълумот учун, Рамос жорий мавсум “Реал” сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!