Рамос "Реал"дан бонус олмоқчи

CHERY AUTO

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг мадридликлар таркибидаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Испаниялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва у январь ойидан бошлаб, исталган жамоа билан музокараларга киришиши мумкин.

Tecno

Қайд этилишича, Рамос "қаймоқранглилар" билан 2023 йилгача шартнома имзолашга тайёр, бироқ фахрий футболчи ҳар бир мавсумда 30 тадан ортиқ расмий ўйинда майдонга тушгани учун қўшимча 2 миллион евро бонус олишни хоҳламоқда.

Айни дамда Рамос "Реал"да йилига 12 миллион евро ишлаб топади. Жорий мавсумда ҳимоячи Испания чемпионатида мадридликлар сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию