Рамос ва Бензема “Спортинг”га қарши ўйнай олишади

Мадриднинг “Реал” клуби ЕЧЛнин навбатдаги 5-турига тайёргарликни бошлаб юборди. Эътиборлиси, жамоа сардори Серхио Рамос ва ҳужумчи Карим Бенземалар ҳам умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этишмоқда.

AS нашрининг хабар беришича, юқорида номи тилга олинган иккала футболчи ҳам жадал тарзда машғулотларда иштирок этишмоқда ва улар “Спортинг”га қарши ўйинда майдонга тушишлари мумкин.

Айни дамда Тони Кроос ва Альваро Мораталар даволанишда давом этишмоқда. Пепе ҳамда Касемиро эса индивидуал тарзда машғулотларни ўташмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Спортинг” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!