Рамос вафот этди

  • 27 Jun 17:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Ўтган мавсумни Испания чемпионати юқори дивизионида ўтказган “Лас-Пальмас” 23 ёшли футболчиси Зебен Рамос ҳаётдан кўз юмганини эълон қилди.

Tecno

- Зебеннинг фавоти туфайли қалбларимиз ларзага келди ва қайғуга ботдик. “Лас-Пальмас” оиласи номидан унинг яқинлари, дўстлари, жамоадошлари ва спорт йўлида унга ҳамроҳлик қилганларнинг барчасига таъзиямизни билдирамиз. Рамос  қалбларимизда абадий қолади, - дейилади клуб баёнотида.

Шу йилнинг 9 июнь куни Гран-Канария оролчасидаги Эль Пуэртильо туманида Зебен Рамосни автомашина уриб кетган эди. Авария оқибатида футболчи бошидан жароҳат олди ва комага тушиб қолди.

Шифокорларнинг бир неча ҳафта давомида Зебен Рамосни қутқариш бўйича қилган ҳаракатлари зое кетди ва футболчи ҳуши келмай, фавот этди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Адхамжон Низомов
27/06/2025 20:14
Менга ухшаб сайтга кирган хамма Серхио Рамос деб уйлаганлар нечтамиз.Хе,админлар,каллаларинга койилмиз.