Рамзан Кадиров коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

Грознийнинг "Ахмат" клуби ва Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Baza нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Кадиров шахсий самолётида Москвадаги энг яхши клиникалардан бирига олиб келинган. Лекин ҳозирча унда Covid-19га чалингани ўз тасдиғини топгани йўқ.

Бир неча кун олдин сиёсатчи соғлигидан шикоят қила бошлаган. Кейинроқ унинг аҳволи бирдан ёмонлашган ва шифокорлар унга Москвадаги касалхонага боришни тавсия қилишган.

Айни дамгача Россия федерациясида коронавирус билан боғлиқ 317 554 та ҳолат қайд этилди. Беморларнинг 92 681 нафари соғайган бўлса, 3 099 нафари вафот этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!