Рангник МЮда қайси дарвозабонга ишонишини айтди

“Манчестер Юнайтед”  Ральф Рангник жамоа дарвозасини қўриқлашга ким лойиқ эканини айтди.

Германиялик мутахассис кетма-кет иккита учрашувда Дин Хендерсонга ишонч билдирганидан кейин жамоада асосий дарвозабон масаласи кўтарилди. Рангник Чемпионлар лигасида “Янг Бойз”га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида Хендерсон ўрнига Тим Хитонни ҳам майдонга туширди.

- Бизда бир неча юқори даражали дарвозабон бор. “Янг Бойз”га қарши учрашувда бунга яна бир карра амин бўлдик. Ҳар икки дарвозабон ҳам яхши ўйнади.

Давид де Хеа — топ даражадаги биринчи рақамли посбонимиз. Бу позиция учун камида учта, бўлмаса бешта номзодимиз бор. Январда вазият қандай бўлишини билиб оламиз. Балки қишги трансферлар вақтида бир-икки дарвозабонимиз ижарага кетишни истар. Лекин мавсум охиригача чта мусобақа – премьер-лига, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида ўйнашимизни ҳам инобатга олиш керак.

Мен дарвозабонларнинг нималарга қодирлигини синаб олдим ва қишки трансферлар бошланмай туриб, олдиндан бирор хулоса чиқариш тўғри бўлмайди, - деди Ральф Рангник.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!