Рақиб – Еврокубок иштирокчиси ва ўзбек клуби!
Қозоғистон Премьер-лигаси иштирокчиси “Актобе” жамоаси Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинлари давомида еттита жамоага қарши назорат учрашувлари ўтказади.
Футболга оид манбаларнинг маълум қилишича, “Актобе” хорижий ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк учрашувини Европа Лигасида тўқнаш келиши мумкин бўлган клубга қарши ўтказади. Гап Чехиянинг “Баник” жамоаси ҳақида кетмоқда.
Бу январь ойидаги ягона назорат учрашуви эмас. “Актобе” бу ойда Болқон минтақасининг икки жамоаси – Косовонинг “Гиляни” ва Черногориянинг “Морнар” клублари футболчилар билан майдонда тўқнаш келади.
“Актое” февраль ойида Россиянинг “Ротор”, “Уфа” ва “Сочи” каби жамоаларига қарши ўйинлар ўтказиши режалаштирилган.
Шунингдек, қозоғистонликлар февраль ойида Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” жамоаси билан ҳам куч синашади.
Манбалар маълумотига кўра, бош мураббий Николай Костов раҳбарлигида “Актобе”нинг биринчи ўқув-машғулот йиғини 10 январь куни бошланиб, 29 январгача давом этади.
Қозоғистонлик мухлисларни кўпроқ қизиқтираётоан “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпиони (1996 йил), шунингдек Ўзбекистон Кубогининг уч карра соҳиби ҳисобланади (1992, 1995, 1998 йиллар). Наманганликлар ўтган чемпионатни еттинчи ўринда якунлади.



Фикрлар