Рақибни алдашда бу футболчидан зўри йўқ
Squawka экспертлари кучли бешлик лигаларининг энг зўр дриблинг усталарини аниқланади. Рейтингни шакллантиришда футболчиларнинг 2023 йил давомидаги кўрсаткичлари асос қилиб олинди.
Унга кўра, “Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Жереми Доку йилниг энг яхши дриблёри сифатида эътироф этилди. 21 ёшли футболчи жами 133 та вазиятда рақибларини алдаб ўтган.
Кейинги ўринда “Бавария” юлдузи Лерой Сане қайд этилди. Бу футболчи йил давомидаги учрашувларда рақибларини 114 марта ожиз қолдирган.
Рейтингнинг учинчи поғонаси “Атлетик” футболчиси Нико Уильямсга насиб қилди. Истеъдодли футболчи 110 та ҳолатни рақибларини индивидуал маҳорати эвазига ортда қолдирган.
“Реал”нинг икки ҳужумчиси – Винисиус Жуниор 106 та, Родриго эса 101 та дриблингни муваффақиятли амалга ошириб, кучли бешликлан жой олди.
Фикрлар