Расман! Адмир Мехмеди Швейцария терма жамоасидан кетди

Адмир Мехмеди энди Швейцария терма жамоасида бошқа ўйнамайди.

“Евро-2020” 30 ёшли "Вольфсбург" ҳужумчиси учун хайрлашув терма жамоадаги сўнгги турнирга айланди. Футболчи халқаро фаолиятини якунлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Мен ҳар доим хайрлашиш кунини мустақил равишда белгилашни хоҳлар эдим. Европа чемпионати бу Швейцария терма жамоасидаги фаолиятимдаги муносиб якун бўлди. Бундан фахрланаман”, - деди Мехмеди клуб матбуот хизмати тарқатган баёнотда.

Ҳужумчининг ушбу қарорга келишида унинг учинчи марта ота бўлганлиги муҳим роль ўйнади.

“Евро-2020”нинг Францияга қарши 1/8 финалида Адмир Мехмеди ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбани аниқ амалга оширди ва терма жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!