Расман! АГМК Ботирали Эргашевни ўз сафига қўшиб олди

АГМК ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган дарвозабон Ботирали Эргашевни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда "кончилар" матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Ўзбекистон миллий жамоасига номзод саналган, "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли дарвозабон фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Қўқон-1912" жамоалари дарвозасини қўриқлаган. Янги мавсумдан эътиборан эса маҳоратли посбон АГМК дарвозасига қулф осади.

Ботирали Эргашев АГМК билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

botya

Ботирали Эргашев 1995 йили 23 июнда Наманган вилоятида таваллуд топган. 2018 йили Хитойда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган ва ўшанда термамиз дарвозасини муносиб қўриқлаганди.

Ботирали Эргашев фаолияти давомида 53 ўйинда дарвозани қўриқлаган ва 68та гол ўтказиб юборган. Эргашев 17та учрашувда дарвоза дахлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!