Расман: Алекс Перрейра чемпионлик камаридан воз кечди
Айни кунларда бразилиялик UFC жангчиси Алекс Перрейра оғир вазнга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалаётганди. Бугун "Поатан" ярим оғир вазндаги чемпионлик камаридан воз кечгани маълум бўлди.
UFC эса вакант камар учун чехиялик Иржи Прочазка ва янги зеландиялик Карлос Ульберг ўртасида жанг ташкил қилинишини расман эълон қилди. Ушбу тўқнашув 11 апрель куни Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 327" турнирида ўтказилиши белгиланди.
Маълумот учун, Ульберг (14-1) тўққиз жангдан иборат ғалабали сериясини давом эттирмоқда ва ярим оғир вазн тоифасидаги рейтингда учинчи ўрнини эгаллаб турибди. У 2025 йил сентябрь ойида "UFC Fight Night 260" оқшомида Доминик Рейесни нокаутга учратганди.
Чехиялик Иржи Прохазка эса ҳозирда иккита жангдан иборат ғалаба серия қайд этмоқда. У профессионал ММАда 32 та ғалабаси, 5 та мағлубияти ва 1 та дуранг қайд этган.
Фикрлар