Расман: Александр Крестинин "Локомотив" бош мураббийи!
Тошкентнинг “Локомотив” клубига янги бош мураббий тайинланди. Мураббий сифатида ишлаб келган Александр Стоймирович яқинда клубдан кетди. Бош мураббий лавозимида ишлаётган Ёрқин Назаров ўрнини россиялик Александр Крестинин эгаллади. Бу ҳақида “Локомотив” матбуот хизмати қуйидагича хабар қилади:
«Локомотив» ПФК россиялик мураббий Александр Крестинин билан келишувга эришганини маълум қиламиз.
2019 йил Осиё Кубогига ўз тарихида биринчи бор Қирғизистон терма жамоасини олиб чиққан ушбу мутахассис бундан буён «Локомотив» бош мураббийи сифатида фаолият юритиши кутилмоқда.
Крестининни футбол ишқибозлари «Бунёдкор»даги фаолияти орқали ҳам яхши билишади. Чунки Александр Сергеевич ўтган йилнинг иккинчи ярмида «қалдирғочлар»га устозлик қилганди.
Мавсум бошидан жамоамизни бошқариб келган Ёрқин Назаровнинг клуб тизимида қолиб, бошқа лавозимга тайинланиши ҳам клуб режасидан ўрин олган. Александр Крестинин билан шартнома имзоланганидан сўнг мураббийлар штабида кимлар бўлиши ҳақида батафсил маълумот берамиз”, - дейилади расмий хабарда.
Фикрлар